“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади

Khoja
23 дек 2025
ОЧЛ 2 мусобақасининг “B” гуруҳи, 6-тур доирасидаги “Ал-Аҳли (Қатар) - “Андижон” (Ўзбекистон) ўртасидаги ўйинни ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Унга кўра, бош ҳакам вазифасини Заид Тамер Муҳаммад бажаради. 

35 ёшли ҳакам жорий йилги мавсумда Ироқ юлдузлар лигасида 6 та, ОЧЛ Элит (“Ал-Садд” - “Шаржа” - 1:1) ва ОЧЛ 2 да (“Тампинес Роверс” - “Похан” - 1:0) 1 тадан ўйинларни бошқарган. Шунингдек, У23 Осиё Кубоги саралашида (ОАE - Эрон - 2:3) ҳам 1 та ўйинда ҳакамлик қилди. 

“Ал-Аҳли” - “Андижон”

Бош ҳакам: Заид Тамер Муҳаммад (Ироқ)

Ёрдамчи ҳакамлар: Хайдар Абдулхассан Али Улбайди, Амир Довуд Хуссейн Алвиндави (иккиси ҳам Ироқ) 

Захира ҳаками: Ахмед Кадим Гатеа Ристам (Ироқ) 

Назоратчи: Хидоят Момбени (Эрон) 

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон) 

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


KhojaМуаллиф
Манба: @andijonpfc