Акром Комилов: "Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз уйида Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашувида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув олдидан "Бунёдкор" клуби футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг "Динамо"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юбордик. Самарқандликларга қарши тайёргарлик аъло даражада олиб борилди. Машғулотларда хатоларимиз устида иш олиб бордик. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришди. Бизга биргина Рустам Ашурматов бугунги ўйинда ёрдам бера олмаслиги мумкин. Чунки Ашурматов эндигина машғулотларга қўшилди. "Динамо" яхши шаклланган жамоа. Самарқандликлар давралар оралиғида бир қатор футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. "Динамо" футболчилари стандарт вазиятлардан яхши фойдаланади. Лекин бизни ҳеч нарса қизиқтирмайди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз", - дейди Акром Комилов.


Жаҳонгир Сотволдиев  ёзиб олди



Манба: championat.asia