

"Наполи" меҳмонда Расмус Хойлунд ва Ромелу Лукакунинг голлари эвазига "Верона"ни мағлуб этди, бельгиялик ҳужумчи захирадан ўйинга тушиб, 90+6 дақиқада ғалаба голини урди. "Интер" Федерико Димарко ва Хакан Чалханоглунинг голлари туфайли ўз уйида "Женоа"ни таслим этди.
"Интер" 27 ўйиндан сўнг 67 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринларни "Милан" (26 та ўйин, 54 очко), "Наполи" (27 та ўйин, 53 очко) ва "Рома" (26 та ўйин, 50 очко) банд этиб турибди.







