

"Ўйлашимча, икки хил услубни кўрдим. Левченкода жамоа жуда тартибли эди, айниқса, ҳимоя борасида, чунки барқарор жамоа эди, уларга қарши ўйнаш жуда қийин эди. Ҳозирги “Нефтчи” бироз бошқача, чунки бутунлай бошқа услуб, ҳужумкор, лекин ўйинчилар танлови ҳам, албатта, ўз сўзини айтади, чунки битта терма жамоа ўйинчиси чиқиб, захирадан бошқа терма жамоа ўйинчиси тушса, бу ерда гап шунчаки қандайдир тактика ҳақида кетмайди, балки ҳамма нарсани ўйинчилар савияси ҳал қилади", деди Зейтуллаев.



