Зайнутдинов Финляндияга урган ғалаба голини Алаба услубида нишонлади

Sherzod Nurmatov
18 окт 2023, 18:58
Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов Финляндияга қарши баҳсда дублга эришди.

Учрашув 2:1 ҳисобида қозоғистонликлар фойдасига ҳал бўлди. Жамоанинг "Бешиктош" клубида ўйнайдиган ярим ҳимоячиси дублга эришди. Зайнутдинов 89-дақиқада ғалаба тўпини киритгач, голини "Реал" ҳимоячиси Давид Алаба сингари стул кўтарган ҳолда нишонлади.



Эслатиб ўтамиз, австриялик ҳимоячи мадридликлар сафида ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ПСЖ дарвозасига жамоадоши томонидан гол урилгач, шундай усулда тантана қилганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia