"Ювентус" ёш хавбекини сотишни режалаштирмоқда

Narzulla Saydullayev
17 дек 2023, 23:50
"Ювентус" январда вингер Сэмьюэл Илингни сотишни режалаштирмоқда.

"Бьянконерилар" ишланган пулга Украинанинг "Шахтёр" клуби ўйинчиси Георгий Судаков билан шартнома имзолашмоқчи.

Илингга "Тоттенхэм" ва "Марсель" қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар ўйинчини 25-30 млн еврога баҳоламоқда.

Илинг 2020 йилдан бери Турин клуби тизимида. 20 ёшли англиялик жорий мавсум А Серия доирасида 6та ўйинда майдонга тушди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Calciomercato