"Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
6 апр 2026
Италия Серия Асининг 31-тури доирасида Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўз майдонида "Женоа"ни қабул қилди.

А Серия, 31-тур

“Ювентус” - “Женоа” 2:0

Голлар: Бремер 4, МакКени 17.

Туриндаги "Альянц" стадионида кечган баҳс "бьянконери"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувни Давиде Масса бошқариб борди.

Майдон эгалари ўйинни жуда фаол бошлашди. Ҳали 4-дақиқадаёқ Бремер ҳисобни очиб, туринликларни олдинга олиб чиқди. 17-дақиқада эса Уэстон Маккенни орадаги фарқни иккитага оширишга муваффақ бўлди.

Меҳмонларда ҳисобни қисқартириш учун қулай имконият юзага келган эди. Бироқ 75-дақиқада Аарон Мартин пенальтидан унумли фойдалана олмади.


Ушбу ғалабадан сўнг "Ювентус" ўз очколарини 57 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. 33 очкога эга "Женоа" эса 14-поғонани эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia