Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди

Khoja
25 ноя 2025, 09:44
"Фулад" ва Ўзбекистон МТЖ дарвозабони Ўткир Юсупов Нарзулла Сайдуллаев каналига Ўзбекистон Суперлигасига қайтиши борасида фикр билдирди.

"Навбаҳор"га қайтишим борасида ҳозирча гап-сўз йўқ. "Фулад" билан ёзгача шартномам бор. Агар мободо "Фулад" қўйиб юборса ҳам ўйин амалиётига эга бўладиган жамоага ўтишим керак. Чунки жароҳатдан энди қайтяпман ва олдимизда Жаҳон чемпионати бор", - деб фикр билдирди Юсупов.

Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсупов Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган CAFA финалида жароҳат олганди.


KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla