Юрген Клопп ўз келажаги ҳақида баёнот берди

Iskandarov Abdulaziz
20 янв 2026
"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп яқин орада мураббийлик фаолиятига қайтиш нияти йўқлигини маълум қилди.

"Мен футбол жамоасини бошқара олишимни яхши тушунаман, аммо бу бутун умрим давомида албатта мураббий бўлиб ишлашим керак, дегани эмас. Мен ўзимни бошқа йўналишларда ҳам синаб кўришни истадим.

"Red Bull" компанияси менга мос келадиган ролни таклиф қилди. Биз бу вазифани босқичма-босқич, биргаликда шакллантирдик. Ҳозир мен ўзимни тўлиқ комфортда ҳис қиляпман — қаерда бўлсам, шу жой менга маъқул. Бошқа жойда бўлиш истаги йўқ. Илгари билмаган жуда кўп инсонлар билан танишдим, кўплаб ишбилармонлик учрашувларида иштирок этдим, ҳатто аввал учрамаган сўзларни ҳам ўргандим.

Бу, ростдан ҳам, жуда яхши давр бўлди. Бир йил ичида беш йилга тенг тажриба орттирдим", — дея Клоппнинг сўзларини The Athletic нашри келтиради.

Айни пайтда Юрген Клопп "Red Bull" тузилмасида футбол йўналиши бўйича глобал раҳбар лавозимида фаолият олиб бормоқда. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Chempionat.asia