

— Аввало, "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз Биринчилигадан Про лигага кўтарилган бўлсак, "Шўртан" аксинча Суперлигадан Про лигага тушган жамоа ҳисобланади. Шу боис кучли рақибга қарши ўйнашимизни билар эдик. Дастлабки 15–20 дақиқада йигитларда ҳаяжон сезилди. Стадион муҳити таъсир қилдими, билмадим, аммо шу вақт оралиғида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин жамоам ўзини қўлга олди. Футболчилар кўрсатмаларимизни бажара бошлашди. Голли вазиятлар яратдик, аммо тўп дарвозага кирмади, — деди Ёрқин Назаров.
— Демак, тезкор голлар ўйин тақдирига таъсир кўрсатдими?
— Албатта. Голлардан кейин "Шўртан" мустаҳкам ҳимояланишини билар эдик. Улар асосан қарши ҳужумларга таянди. Бу ўйин ортда қолди, энди навбатдагисига тайёргарлик кўрамиз.
— Иккинчи бўлимда "Каттақўрғон" катта устунликка эга бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмасликни омадсизлик деб баҳолаш мумкинми?
— Иккинчи бўлимда юз фоизлик голли имкониятларимиз бўлди. Рақиб дарвозабони бир неча бор жамоасини қутқарди. Гол уриш учун омад етишмади.



