Йесс Торуп расман "Аугсбург" бош мураббийи этиб тайинланди

Administrator
15 окт 2023, 22:54
Мураббийнинг аввалги иш жойи "Копенгаген" эди.

Германиянинг "Аугсбург" клуби Йесс Торупни бош мураббий деб эълон қилди. Торуп немис клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. 53 ёшли даниялик мураббий ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ишсиз ҳисобланади. Ундан олдин Йесс Торуп "Копенгаген"да фаолият юритганди. 


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FCA_World