

"Виссел Кобе" сафида Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Лукас Подольски ҳаракат қилади. Меҳмонлар таркибида эса Фернандо Торрес майдонга тушди. Испанияликлар дербисида мезбон жамоанинг қўли баланд келди. 54-дақиқада Давид Вилья гол уриб, ўз жамоасининг ғалабасини таъминлади.








