

31 ёшли ҳужумчи Ироқнинг "Аманат Боғдод" клуби аъзосига айланди. Бобожонов куни кеча Боғдодга етиб борди ва тиббий кўрикдан сўнг янги клуби билан шартнома тузди.
Мазкур клубда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Қосимов тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бобожонов ўтган мавсум Суперлигада 27 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урган. У "Хоразм" жамоасининг тўпурари ҳисобланди.




