"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди

Mirjalol Normatov
25 июл 2025, 21:26
"Хоразм" матбуот хизмати ҳимоячи Аббос Отахонов жамоа таркибига қўшиб олинганлигини маълум қилди.

30 ёшли ҳимоячининг сўнгги жамоаси Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" бўлганди. У ушбу жамоа таркибида умумий ҳисобда 37 ўйинда қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди.


Иккинчи давра старти олдидан "Хоразм" Суперлиганинг 13-поғонасини эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати