Хави Бускетснинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди...ми?

Mirjalol Normatov
2 июл 2023, 18:54
"Барселона" янги мавсум стартига қадар таянч ярим ҳимоясига "Жирона" футболчиси Ориол Ромеуни таркибга олиб келмоқчи.

Бироқ клуб уни янги мавсумда рўйхатдан ўтказа олмаслиги эҳтимоли ҳам бор. Шу сабабли Хави жамоа ичидан Сержи Бускетснинг нуқтасида ўйнайдиган футболчини қидирмоқда ва асосий номзод сифатида Андреас Кристенсен кўринмоқда.

Аслини олганда, Кристенсен "Барселона"да ёшлигини таянч ярим ҳимоясида ўтказган, бироқ профессионал даражага етганда, ушбу позицияда ўйнамай қўйди. Янги мавсумда Кристенсен "Барселона"нинг асосий таняч ярим ҳимоячиси бўлиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport