

“Бавария” рақиби устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси Харри Кейн учрашув давомида иккита гол урди ва Бундеслига рекордини ўрнатди.
Англиялик футболчи Бундеслиганинг дастлабки 11 турида 17 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Шунингдек, у кетма-кет тўртинчи ўйинда бир ўйинда биттадан кўп гол урди.
30 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Бавария” сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 21 та гол ва 7 та голли узатма бор.



