Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин

Khoja
16 июн 2025
“Интер“ ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

31 ёшли футболчига “Галатасарой“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Истанбул жамоаси футболчининг агентлари билан музокара олиб боришни режа қилган. Шу ўринда “Интер“ ҳам футболчини яхши суммага сотишга рози.

Хакан Чалханоглунинг Милан жамоаси билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru