

Ибрагимович ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ушбу учрашувдан фотосурат жойлаштирди ва унга "Терминатор" фильмидаги машҳур иборага ишора қилиб: "We will be back" ("Биз қайтамиз"), — дея изоҳ қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли Златан 2023 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Фаолияти давомида у "Мальмё", "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Милан" каби гранд жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Яқиндагина швециялик юлдуз ўз фаолиятидаги улкан ютуқлари учун УЕФАнинг махсус мукофоти билан тақдирланган эди.

