

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо отаси Витсель Тьеррига таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Агар Витсель ўйнамаса, биз фаолиятини давом эттириш учун янги вариантларни кўриб чиқамиз", — дейди унинг отаси.
Манбанинг хабарига кўра, у бош мураббий Диего Симеоне билан шахсан учрашмоқчи ва ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилмоқчи, сабаби уни олаётган кам ўйин вақти қониқтирмаяпти.
Витсель жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушди.



