

Ўйин давомида бразилиялик ва "Бенфика"нинг қанот ҳимоячиси Жанлука Престианни ўртасида можаро юз берди. "Реал" ўйинчилари, хусусан Килиан Мбаппе, аргентиналик футболчи Винисиусни 5 марта "маймун" деб атаганини айтишди.
«Ирқчилар, аввало, қўрқоқлар. Улар ўзларини қанчалик заиф эканликларини кўрсатмасликлари учун оғзини футболка билан ёпишлари керак. Лекин уларни бошқалар ҳимоя қилади, аслида уларнинг ўзлари бундайларни жазолашлари керак.
Бугун менинг ҳаётимда ёки жамоам ҳаётида ҳеч қандай янги нарса содир бўлмади. Мен голни нишонлаганим учун сариқ карточка олдим. Ҳали ҳам нега эканини тушунмайман.
Менга бундай вазиятларда пайдо бўлиш ёқмайди, айниқса катта ғалабадан кейин ва сарлавҳалар "Реал Мадрид"га бағишланиши керак бўлганда, лекин бу зарур", — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқда.



