Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ"

Sherzod Nurmatov
13 авг 2022
Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

"Бугунги учрашувни ютишимиз шарт эди. Асосийси, натижа. Хатолар кейинги даражада. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин хатолар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлганига тушунганим йўқ. Буларни албатта кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Қолаверса, ҳимоячиларимиз тартибли футбол ўйнагани йўқ", – деди Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ. Ҳужумда режадагидек ўйин кўрсатдик. Гол урдик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ҳимояда эса ишларимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади. 

- Охирги дақиқаларда жамоага нимадир бўлдими?

- Айтдим-ку, мен ҳам тушунмадим. Асосий хато марказий ҳимояда юз берди. Адашмасам, учта ҳолатда ҳимоячиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. 

- "Турон" охирги дақиқага қадар ҳужум қилди...

- Албатта, рақиб 0:1 ҳисобида ютқазяпти, табиийки, улар ҳужумга ўтишади. Хаттоки, марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумда кўриниш берди. Менга қолса, кўп ҳужум қилиб, ютқазгандан кўра ҳимоявий ўйнаб, ғалаба қозонганимиз яхшироқ.

- Кейинги ўйинга тактика қандай кўринишда бўлади?

- Фақат ютуқ учун бўлади, албатта.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia