Вейналдум: “Ваниҳоят, қайтдим”

Eldor Akmurzayev
16 дек 2022
“Рома” ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жароҳатидан қутилди.

Нидерландиялик хавбек августда машғулотлар вақтида катта болдир суягини шикастлаб олиши оқибатида сафдан чиққанди. 32 ёшли футболчи 2023 йилнинг бошида майдонга қайтиши кутилмоқда.

“Ёқимли туйғу... Ваниҳоят, майдондаги машғулотларга қайтдим”, дея саҳифасида тўп билан ишлаётган расмини жойлаган Вейналдум.

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо Вейналдум ПСЖдан ижара асосида римликлар сафига келиб қўшилди ва жорий мавсум майдонга атиги 12 дақиқа ҳаракат қилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru