"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди

Alisher Ostonov
27 сен 2025, 15:41
Грем Поттер "Вест Хэм"дан истеъфога чиқарилди.

Жамоа мавсумдаги олтита ўйинда бешта мағлубиятга учради, шу жумладан "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлиб, Лига кубогини тарк этди.

Мураббийликка номзодлар орасида Нуну Эшпириту Санту, Славен Билич ва Гари О'Нил борлиги айтилганди.

Поттер 2025 йилнинг январида "Вест Хэм"ни қабул қилиб олди. Лондонликлар унинг қўл остидаги 25 ўйинда атиги 6 ғалабага эришган.


Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: whufc.com