

Нидерландиялик мутахассис янги клубида собиқ жамоадоши, Бельгия клубида спорт директори лавозимини эгаллаган Марк Овермарс билан бирга фаолият юритади.

"Антерпен"даги иш ван Боммель учун мураббийлик фаолиятидаги учинчиси бўлади. Бунгача у ПСВ ва "Вольфсбург"да иш олиб борган эди.
Эслатиб ўтамиз, ван Боммель 2006 йилда "Барселона" билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, узоқ йиллар давомида "Бавария"да сардорлик вазифасини бажарган.



