Умтитининг фаолияти хавф остида

Sherzod Nurmatov
23 дек 2024
"Лилль" охирги марта шу йилнинг январида майдонга тушган ҳимоячи Самуэль Умтитини қўйиб юбориш ниятида.

Бошқа жамоалар футболчига қизиқиш билдирмаётгани боис Франция клуби у билан шартномани бекор қилмоқчи. Келиб чиқиши камерунлик бўлган франциялик футболчининг фаолияти хавф остида.

Эслатиб ўтамиз, Умтити 2023 йилнинг июль ойида текинга "Барселона"дан "Лилл"га ўтганди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. 2018 йилги жаҳон чемпиони "Барселона"даги муваффақиятсизликдан сўнг аввалги савиясига қайта олмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es