

22 ёшли футболчини "Бенфика" 6,75 миллион еврога бир йилга ижарага олди. Шунингдек, португалияликлар украиналик футболчини бир йилдан сўнг 20 миллион еврога сотиб олишлари шарт.
Судаковнинг ўзи "Бенфика"да 10-рақамда ҳаракат қилади. Шартнома муддати 5 йилга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Судаков учун Европанинг бир қатор ТОП клублари қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчининг ўзи ривожланиш учун айнан "Бенфика" энд мукаммал клуб деб ҳисоблади.
Маълумот учун, Георгий ўтган мавсум "Шахтёр" сафида 37 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 6 та голли узатма бор.



