

"Ҳозир Роналду рақиб жарима майдончасида кўп тер тўкмоқда. Тажриба туфайли Криштиану бу вазифани эплаяпти. Бир кун келиб сен майдонда куч тежашни бошлайсан. Биз ҳам шу ишни қилганмиз ва энди навбат Роналдуга келди. Криштиану бу жойда ўзини ноқулай ҳис қиляпти, аммо ўз қобилияти ва иқтидори туфайли Роналду тўққизинчи рақам жойига кўникиб кета олади" - дейди Санчес.



