Уэйн Руни: "2008 йилги "МЮ ҳозирги "Арсенал"ни тор-мор келтирган бўларди"

Aslanov Jasurbek
21 янв 2026, 19:51
"Манчестер Юнайтед" афсонаси ва собиқ сардори Уэйн Руни 2008 йилги "қизил иблислар" таркиби ҳозирги "Арсенал"дан анча кучли эканлигига шубҳа қилмаяпти.

Кеча бўлиб ўтган "Арсенал" — "Интер" (3:1) учрашувидан олдин лондонликлар собиқ вингери Тео Уолкотт Amazon Prime эфирида Рунига қизиқарли савол билан юзланди:

"Сизнинг 2008 йилги жамоангиз ҳозирги "Арсенал" билан рақобатлаша олармиди? Менимча, ҳа. Агар уларни ўзаро солиштирсак-чи? Айтганча, ўша МЮ мен қарши ўйнаган энг кучли жамоа эди. Хўш, ҳозирги "Арсенал" ўша пайтдаги "Юнайтед"га қарши... нима дейсиз?" — деб сўради Уолкотт.

"Биз уларни янчиб ташлаган бўлардик (разгромили)", — дея қисқа ва лўнда жавоб берди Руни. Бошловчи Габби Логан ва Уолкоттнинг кулгисидан сўнг, Уэйн табассум билан қўшимча қилди: "Ўйлашимча, ҳа, биз буни уддалаган бўлардик. Очиғини айтишим керак".

Эслатиб ўтамиз, 2007/08 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" АПЛда чемпион бўлиш билан бирга, ўз тарихида учинчи бор ЕЧЛ кубогини боши узра баланд кўтарганди. Ўшанда жамоа шарафини Криштиану Роналду, Уэйн Руни, Карлос Тевес, Пол Скоулз, Рио Фердинанд ва Неманья Видич каби юлдузлар ҳимоя қилишган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Amazon Prime