УЕФА "Венгер офсайди" ғояси борасида бир қарорга келганга ўхшайди

Aslanov Jasurbek
14 янв 2026, 11:44
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) "Арсенал"нинг собиқ устози Арсен Венгер томонидан таклиф этилган янги офсайд қоидасини жорий этиш ниятида эмас.

Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, УЕФА бу ислоҳотни ҳаддан ташқари радикаль деб ҳисоблайди. Ташкилот фикрича, бу ўзгариш жамоаларнинг тактикасини сезиларли даражада ҳимоявий услубга ўзгартириб юбориши мумкин.

Бунинг ўрнига УЕФА муросали вариант таклиф қилишга тайёр: унга кўра "ўйиндан ташқари ҳолат" оёқ ёки бош билан эмас, балки фақат тана (корпус) бўйича ҳисобланиши керак. Таъкидланишича, якуний қарор 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қадар қабул қилинмайди. Катта эҳтимол билан, қоидани ўзгартириш бўйича овоз бериш жараёни қуйи лигалардаги қўшимча тестлардан сўнг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Венгер офсайди"га кўра, агар футболчининг фақатгина бутун танаси охирги ҳимоячидан олдинга ўтиб кетган бўлсагина офсайд қайд этилиши кўзда тутилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times