

Учрашувда дастлаб 5-дақиқада Эл Билал Туре ҳисобни очди, сўнгра Эмирхан Топчу 22-дақиқада ҳисобни жамоаси учун ишончли кўринишга олиб келди. Мезбонлардан Ўркун Кўкчу 26-дақиқада майдондан четлатилди. Шундан сўнг "Фенербахче" учта гол уриб, вазиятни ўнглади. Голларга Исмаил Юксек, Марко Асенсио ва Жон Дуран муаллифлик қилди.





