Турк клублари "Рома" ҳимоячиси Жезусни харид қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
31 май 2020, 23:48
"Рома" ҳимоячиси Жуан Жезус Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.

Sporx хабарига кўра, бразилиялик футболчига "Фенербахче" ва "Галатасарай" томонидан қизиқиш мавжуд.

Таъкидланишича, футболчи кам ўйнаётганидан норози (А Серияда бор-йўғи 3 ўйин) ва пойтахт клубидан кетмоқчи.

Ўз навбатида "Рома" ҳам "Галатасарой" ҳимоячиси Маркао Тейшейрага қизиқмоқда. Турклар уни 13 миллион евродан ошиқ суммага сотишга рози.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sporx