"Тоттенхэм"нинг амалдаги футболчиси вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаши мумкин — The Telegraph

"Тоттенхэм"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб жамоанинг амалдаги футболчиси Бен Дэвис тайинланиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph.

"Шпорлар" ҳимоячиси январь ойидан бери жароҳат олгани сабабли майдонга тушмаган. Шу боис АПЛ клуби раҳбарияти 32 ёшли футболчини мавсум охиригача бош мураббийликка номзод сифатида жиддий кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, Дэвис жамоада энг ҳурматга сазовор ўйинчилардан бири ҳисобланади ва мураббийлик бўйича ўқишларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Тоттенхэм" Игор Тудорни бош мураббийлик лавозимидан бўшатганини эълон қилди. Унинг бошқаруви даврида жамоа 7 ўйиннинг 5 тасида мағлубиятга учраган. Ҳозирги вақтда жамоа 30 очко билан АПЛ жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва аутсайдерлар зонасидан бир очко олдинда бормоқда.


Manba: