"Тоттенхэм" Де Дзерби билан ҳам ютқазди ва тез орада Чемпионшипга тушиб кетиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 апр 2026
Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида "Сандерленд" ҳамда "Тоттенхэм Хотспур" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

"Стэдиум оф Лайт" стадионида кечган учрашувда "қора мушуклар" 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритишди. Ўйинни Роберт Джонс бошқариб борди.

Учрашувдаги ягона гол 61-дақиқада Норди Мукиэле томонидан киритилди. Лондонликларнинг ҳисобни тенглаштириш учун қилган ҳаракатлари самара бермади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Тоттенхэм Хотспур" 30 очко билан турнир жадвалининг 18-поғонасида, яъни хавфли ҳудудда қолмоқда. Шпурларнинг элитада жон сақлаб қолиш масаласи тобора сўроқ остида қолмоқда. "Сандерленд" эса очколари сонини 46 тага етказиб, АПЛ жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди.

Лондон клуби раҳбарияти ва мухлислари учун мавсумнинг қолган қисми ҳақиқий "омон қолиш жанги"га айланиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia