Тошкент вилояти. Конституция кубогида "Рубин" ғолиб бўлди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2018, 14:39
Тошкент вилояти футбол ассоциацияси Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси конституцияси муносабати билан иккинчи лига жамоалари ўртасида турнир ташкил қилди.

1 ноябрь куни старт олган мусобақа 7 декабрь куни ўз ниҳоясига етди. Айтганимиздек, турнирда вилоят чемпионатида иштирок этган жамоалар қатнашди. Айрим туманлар иккита таркиб билан иштирок этди. Жамоалар асосан ёш футболчиларга эътибор қаратишди.
Мусобақанинг финал учрашуви Оҳангарон шаҳрида ўтказилди. Финалга етиб келган «Оҳангарон-С» - «Рубин» жамоалари ўртасидаги учрашув анча қизиқарли кечиб, якунда қибрайликлар амалда учрашув мезбонидан устун келишди - 2:1.

Финал баҳси якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Тошкент вилояти футбол ассоциасияси биринчи вице-президенти Ботир Маҳмудов ва Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев иштирокчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилаб, кубок ҳамда медалларни ўз эгаларига топширишди.

Қолаверса, финал учрашувини юқори савияда бошқарган ҳакамлар Андрей Снетков, Ҳусниддин Ўролов ва Р.Мавлоновга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси мусобақани ташкил қилишда ва ўтказишда яқиндан амалий ёрдам берган Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраевга миннатдорчилик билдиради.

КОНСТИТУЦИЯ КУБОГИ
Ярим финал

ОҲАНГАРОН-С (Оҳангарон) - БЎКАЛИК (Бўка) - 3:1
РУБИН (Қибрай) - ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АКАДЕМИЯСИ - 3:0

ФИНАЛ
ОҲАНГАРОН-С - РУБИН - 1:2


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар