

Қайд этилишича, Тонали ёзги трансфер ойнасида "қаймоқранглилар" сафига ўтиш истагини билдирган. Бироқ, "Реал" ушбу босқичда ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, Тонали учун "Арсенал" ва "Челси" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тонали "Милан"дан кейин 2023 йилдан бери "Ньюкасл"да ўйнамоқда. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.



