Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
12 фев 2026
Томас Тухель Англия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида яна икки йил — 2028 йил ёзигача қолишга розилик берди.

Сўнгги пайтларда Тухельни ёзда "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилишлари мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрган эди. Манчестер клуби ҳалигача доимий бош мураббий масаласида бир қарорга келмаган. Аммо кўринишича, бу истиқбол Тухелни унчалик ҳам қизиқтирмади.

52 ёшли немис мутахассис 2025 йилнинг 1 январидан бери Англия терма жамоасини бошқариб келмоқда ва жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан ишончли тарзда ғолиб чиқди. Эндиликда Тухель Евро-2028га қадар жамоани тарк этмайди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: englandfootball.com