Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025, 15:27
"Бухоро" собиқ бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи ёмонлашиб қолгани хабар қилинмоқда.

Муҳсин Муҳамадиев соғлиғининг ёмонлашиши сабабли касалхонага ётқизилган ва унинг аҳволи оғир. Унинг рафиқаси Моҳира Муҳамадиев ТАСС агентлигига берган интервьюсида шундай деди:

"У 15 ноябрь куни реанимация бўлимига ётқизилган ва у ерда оғир аҳволда қолмоқда", – деди Муҳаммадиева.

Аввалроқ Самарқандда унинг шарафига хайрия учрашуви ташкил қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ТАСС