Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?

Sherzod Nurmatov
10 мар 2026
Турнинг марказий ўйинига оид фактлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

"Навбаҳор" устози Тимур Кападзе шу кунга қадар бош мураббий сифатида "шерлар" билан 6 маротаба тўқнаш келган. Бу баҳсларда мутахассис бошқарган жамоалар ичида "Олимпик" бир бор ғалаба қозонган. Қолган баҳсларда 3 мағлубият ва 2 дуранг қайд этилган. 

2021. "Олимпик" - "Пахтакор" 0:1 (Ўзбекистон Кубоги)

2022. "Олимпик" - "Пахтакор" 1:1

2022. "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1

2023. "Пахтакор" - "Олимпик" 2:3

2023. "Олимпик" - "Пахтакор" 0:2

2024. "Олимпик" - "Пахтакор" 1:2

Маълумот учун, бугунги беллашув "Пахтакор" стадионида 20:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia