Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда

Iskandarov Abdulaziz
25 фев 2026
Спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз, хусусан, клублар фаолиятини молиялаштириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирок этган йиғилишда кун тартибига киритилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш, бу борада ташаббус кўрсатган тадбиркорлар учун қўшимча имтиёз ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш орқали янгича молиялаштириш тизимини шакллантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди. Расмийлар бундай ёндашув замонавий менежмент тамойилларини жорий этиш, клублар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: olympic.uz