

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйингача "Металлург"ни ўрганиб, рақиб узун тўп узатишлар орқали ўйнашини ва стандартларга алоҳида эътибор қаратишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз тажрибасизлик қилиб баҳс бошида гол ўтказиб юбордик. Ўзимизга келиб олган пайтда кеч бўлганди. Ҳимоядаги хатолар туфайли жазоландик.
- Жамоангиз сафида тажрибали футболчилардан Нуриддин Ҳасанов билан Шарофиддин Шобировни кўрдик. Бошқа тажрибали ўйинчиларни ҳам қўшиб олиш имконияти йўқмиди?
- Таркибимизга асосан сурхондарёлик йигитларни йиғганмиз. Ўтган йил Биринчи лигада тўп тепган ва Иккинчи лигадан чиққан маҳаллий футболчиларни ўйнатяпмиз. Тажрибали футболчилар олдида ёшлар ўсади деган ниятда шундай йўл тутганмиз. Насиб қилса секин-аста ёшлар ўсиб боради. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
- Нимагадир ўйин услубингизда ярим ҳимоя ва ҳужум орасида боғлиқлик сезилмаяпти?
- Бу борада ҳам иш олиб боряпмиз. Нима учундир ҳужумда ишимиз ўхшамаяпти, охирги аниқ пасни бера олмаяпмиз. Жарима майдончаси ичида йигитлар ўзларига ишонмай қолишяпти. Боя айтганимдек тажриба етишмаяпти. Хатолар нимада эканини биламиз ва камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйинларда "ТерДУ" мухлисларини хурсанд қилиш ниятимиз бор.



