Сурия терма жамоаси Эктор Купер билан шартномани узайтирди

Абдулвосит Бектемиров
7 фев 2024
Бу ҳакда Сурия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди

Сурия футбол федерацияси терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи аргентиналик мутахассис Эктор Купер билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Янгиланган шартномага кўра Эктор Купер Сурия терма жамоасини ЖЧ-2026 саралаш босқичи якунига қадар бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Сурия терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогида ўз тарихида биринчи маротаба гуруҳдан чиқди ва нимчорак финал босқичига қадар етиб борди.


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Сурия футбол федерацияси