

Бу турда бир нечта марказий қарама-қаршиликлар кутиб турибди. Хусусан, эртага Тошкентда "Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйини бўлиб ўтади.
Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида пойтахтда 35 маротаба учрашишган бўлиб, бу беллашувларда "Пахтакор" 28 ғалабани қўлга киритган, 6 та ўйинда муроса кўчаси танланган. "Лочинлар"нинг рақиби майдонида қўлга киритган ягона ғалабаси 1995 йилда кузатилган.
Маълумот учун, ўйин эртага Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20:00 да старт олади.



