

"Насаф" клуби маоши нисбатан катта бўлган ўйинчиларини қўйиб юборишга тайёр. "Аждарлар" жамоада қолган етакчилар билан шартномаларни узайтириб улгуришганини яхши биласиз. Клуб харидор чиқса етакчиларини катта бўлмаган суммага сотиб юборишга тайёр.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Фарғоналиклар "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматовни сотиб олмоқчи. Ислом Исмоилов жамоасини бўлажак мавсумда Суперлига, Ўзбекистон кубоги ҳамда Элит ОЧЛ баҳслари кутиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун илгари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти "Насаф" клубини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида хабар берилганди.



