Суарес Уругвайдаги 500та эҳтиёжманд оилага 500 сават совға юборди

Alisher
28 мар 2020, 18:38
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес коронавирус пандемияси сабаб бўлаётган инқироз туфайли Уругвайдаги эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзди.

33 ёшли футболчи жума куни Монтевидеонинг Касавелье туманидаги 500 оилага 500 сават озиқ-овқат ва асосий нарсаларни юборди.

Суарес кейинги ҳафта бошқа ҳудудлардаги оилаларга ёрдам беради.

"Бу жуда ҳам муҳтож бўлган одамлар учун қилинаётган кичкина бир ишлардир", - дейди Суарес.

Уругвайлик ўнг тиззасидан олган жароҳатидан апрель ойи охирида тузалиши кутилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: El Observador