Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади

Iskandarov Abdulaziz
28 фев 2026
Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" Суперлиганинг 1-турида "Андижон" майдонига сафар қилди.

Голларга бой ўтган беллашувда тўлиқ устунлик майдон эгалари томонида бўлди (4:0). Жиззахликлар шу тариқа кетма-кет бешинчи мавсумда стартни 3 очкосиз бошлади. Жамоа охирги мартта 2021 йил Суперлигани ғалаба билан кутиб олганди. Ўшанда Бакаев устозлик қилган "Сўғдиёна" меҳмонда "Навбаҳор"ни енгган (1:0).


2026. "Андижон" - "Сўғдиёна" 4:0

2025. "Насаф" - "Сўғдиёна" 1:0

2024. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 1:2

2023. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:1

2022. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 0:0

2021. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1


"Бўрилар" элитадаги навбатдаги учрашувини 6 март куни "Насаф"га қарши ўтказади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia