Солари даврида тарозига чиқмаган Искода 4,5 кг ортиқча вазн бор экан

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019, 16:22
OK Diario журналисти Эдуардо Инда "Реал" ярим ҳимоячиси Исконинг вазни билан боғлиқ муаммо ҳақида гапирди.

"Исконинг вазни керагидан ортиқча. Юқори даражадаги футболчи учун 4,5 кг ортиқча вазн - бу жуда катта рақам.

У тарозига чиқишдан бош тортган. Менга айтишларича, у тўрт ойдан бери вазнини ўлчатмаган экан. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг унда идеал вазн бўлмаган. Солари айнан шу сабабли Искога эътироз билдирган" - дейди Инда.

Солари даврида "Реал" футболчилари ҳар душанба вазн ўлчашган. Иско талабни бажармаган


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: OK Diario