Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...

Khoja
18 янв 2026
Туркия Суперлигаси 18-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк" (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади. Ўйинда тўп киритган Шомуродов 89-дақиқада, Файзуллаев эса 57-дақиқада захирага олинди. Ярим ҳимоячи 45-дақиқада сариқ карточка олди.

Sofascore нашри Шомуродовга 8 баҳо қўйди. Файзуллаев эса 6 баллга лойиқ кўрилди.


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com