Sofascore. «Ал Фейҳа» ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?

Khoja
16 мар 2025, 10:03
Кеча Саудия Арабистони Про лигаси 25-тур доирасидаги "Ал Иттифоқ" — "Ал Фейха" ўйини бўлиб ўтди.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон МТЖ аъзоси Отабек Шукуров илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи иккинчи бўлим арафасида захирага олинди. Шунингдек, Шукуров 26-дақиқада огоҳлантирилганди.

Sofascore нашри ярим ҳимоячимизнинг ҳаракатларини яхши баҳолади ва унга 7,2 баҳо қўйди.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore