Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди

Iskandarov Abdulaziz
6 фев 2026
ОКМК таркибга собиқ ўйинчисини жалб қилди.

Эронлик футболчи жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинига қўшилди. Маълумот учун, Ҳақназарий 2022-2023 йилларда олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилган. Унинг сўнгги жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бўлди.

 Душанбеликлар сафида у 13 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол, 2 та ассист қайд этди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia