

Учрашувнинг 44-дақиқасида меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов рақиб жарима майдонида Аббос Файзуллаевга нисбатан қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, у Суперлигадаги 16-голини уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турган "Трабзонспор" ҳужумчиси Пол Онуачуга етиб олди.
Биринчи бўлимдан сўнг "Истанбул Башакшехир" 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.



